best pool for ethereum miningthesis helpbuy an essay online

Ижтимоий ҳимоя:

 

2018 йил февраль ойида «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат Дастури бандларини бажариш мақсадида туман кенгаши тасарруфидаги Ҳазорасп туман 17-сон умумтаълим мактабида узоқ йииллар ишлаб, ҳозирги кунда нафақада ўтирган Холмуротов Иброхимнинг фарзанди 1-гурух ногирони Холмуротов Багандикни моддий ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида ногиронлар аравачасига муҳтожлиги сабабли, унга ногиронлар аравачаси олиб берилди.

Туман кенгаши тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларида узоқ йиллар меҳнат қилган ва  оламдан ўтиб кетганлар хотирасини улуғлаш ҳамда бугунги кунда нафақада бўлган 198 нафар меҳнат фахрийларини қадрлаш мақсадида уйларига “Йўқлов хатлари” юборилди.

 

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан туман кенгаши тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларида узоқ йиллар меҳнат қилган 40 нафар соҳа фахрийларига эсдалик совғалари берилди.

 

1-июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан республикада ўтказиладиган “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталикда иштирок этиш ҳамда “Касаба уюшмалари — болаларга” акцияси доирасида туманнинг чекка ҳудудларидан ҳисобланган Саримой ва Тупроққалъа ҳудудида жойлашган умумтаълим мактабларида таълим олаётган эхтиёжманд оилалар фарзандларининг 80 нафарига  гигиеник воситалари берилди.

 

1-июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан республикада ўтказиладиган “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остидаги махсус ҳафталикда иштирок этиш ҳамда “Касаба уюшмалари-болаларга” акцияси доирасида тумандаги мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган эхтиёжманд оилалар фарзандларининг 250 нафарига  ўқув қуроллари берилди

 

 

 

 

 

 

 

 

 essay help