2016 йил “___” ___________да

Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси томонидан

_________ -сон билан

 

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

2016 йил “___” ___________да Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Раёсатининг

_________ — сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН

 

 

ЎЗБЕКИСТОН ТАЪЛИМ, ФАН ВА МАДАНИЯТ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ

ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ

ТЎҒРИСИДА НИЗОМ

 

 

 

Тошкент – 2016 йил

I.Умумий қоидалар

  1. Мазкур Низом Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ҳазорасп туман кенгаши (кейинги матнларда туман кенгаши деб юритилади) фаолиятини ташкил этиш, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятини тугатиш тартибини белгилаб беради.
  2. Туман кенгашини ташкил этиш Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши (кейинги матнларда Федерацияси кенгаши деб юритилади) билан келишган ҳолда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши (кейинги матнларда Республика кенгаши деб юритилади) Раёсати қарорига мувофиқ туман chiefessays.net ташкилотининг конференциясида амалга оширилади.
  3. Туман кенгаши Республика кенгашининг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмаси ҳисобланиб, тизимида бўлган бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади.
  4. Туман кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Меҳнат ва Фуқаролик кодекслари, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, юқори касаба уюшмаси органи қарорлари, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси (кейинги матнларда тармоқ касаба уюшмаси деб юритилади) Устави ҳамда мазкур Низом асосида амалга оширади.
  5. Туман кенгаши фаолиятини Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси мувофиқлаштириб боради.
  6. Туман кенгашининг номланиши:

ўзбек тилида: тўлиқ – Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ҳазорасп туман кенгаши;

рус тилида: тўлиқ – Хазараспский районный совет профсоюза работников образования, науки и культуры Узбекистана.

  1. Туман кенгашининг доимий фаолият кўрсатувчи раҳбар органи жойлашган ери (почта манзили): 220700, Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, А.Навоий кўчаси, 10 уй.
  2. Туман кенгашнинг мақсад ва вазифалари
  3. Туман кенгашининг асосий мақсади ўз касаба уюшмаси аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий, меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш, ҳимоя қилиш ҳамда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.
  4. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифаларни бажариши лозим:

-Уставда белгиланган вазифаларни, Конференциялар ва Қурултойларнинг қарорларини бажариш бўйича ўз фаолиятини амалга оширади;

-ўз ишини бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари олдида турган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради, ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришида амалий ёрдам кўрсатади ва қўллаб-қувватлайди;

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув, тармоқ ҳамда ҳудудий келишувларнинг ҳудудда бажарилишига кўмаклашади;

-меҳнатга оид ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, меҳнат ҳуқуқи нормаларини ўз ичига олган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

-касаба уюшмаси  аъзоларига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилишини ташкил этади ва меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида зарур ҳолларда даъво аризалари билан судга мурожаат қилади;

-меҳнат муносабатларини тартибга солиш, ходимларга иш ҳақи ва бошқа which sentence from their eyes were watching god contains an example of dialect? тўловларнинг тўланишида ижтимоий адолатли тизим жорий этилишига эришади;

-ҳар бир касаба уюшмаси аъзосининг меҳнатга оид, мутахассисликка эга бўлиш, малакасини ошириш, муносиб ва ўз вақтида иш ҳақи олиш ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;

-касаба уюшмаси аъзолари ўртасида маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш тадбирларини ҳамда дам олишларини ташкил этади.

III. Туман кенгашининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  1. Туман кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

-ўз аъзоларининг ҳукуклари ва қонуний манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя килиш;

  • ўз фаолияти тўғрисида ахборот тарқатиш;
  • ўз фаолиятига тааллукли масалалар юзасидан йиғилишлар, конференциялар ўтказиш.

— ҳудудда тармоқни иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда, меҳнат, иш ҳақи меъёрлари масалаларини ҳал этишда қатнашиш;

касаба уюшмаси Устави ва фаолиятига оид қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

  1. Туман кенгаши мажбуриятлари:

-касаба уюшмаси Устави ва Ўзбекистон Республикаси Қонунларига риоя этиш;

-ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан  танишиш эркинлигини касаба уюшмаси аъзолари учун таъминлаш;

-рўйхатдан ўтказувчи орган вакилига ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериш;

-рўйхатдан ўтказувчи, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш;

-меҳнат ва меҳнат муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш;

-ўз фаолияти тўғрисида тегишли конференция ва юқори сайлаб қўйилган касаба уюшмаси органларига ҳисобот бериш;

-Туман кенгаши амалдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни ҳам бажаради.

  1. IV. Туман ташкилотининг конференцияси
  2. Туман ташкилотининг конференцияси ҳар беш йилда бир марта чақириладиган олий органи ҳисобланади.

Конференция чақириш, вакиллик меъёри ҳамда тавсия этилаётган кун тартиби тўғрисида конференциядан камида бир ой олдин эълон қилинади.

Конференцияга вакиллик меъёри туман кенгашини шакллантириш, делегатларни сайлаш тартиби туман кенгаши қарори билан белгиланади.

  1. Навбатдан ташқари конференция туман кенгашининг ўз ташаббуси билан ёки юқори касаба уюшмаси органининг қарорига мувофиқ ёхуд туман кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг талабига кўра чақирилиши мумкин ва уни чақириш, кун тартиби ҳақида камида 15 кун олдин эълон қилинади.
  2. 14. Овоз бериш усули (очиқ ёки ёпиқ) конференция делегатлари томонидан белгиланади. Конференция қарори уларда қатнашаётган делегатларнинг ярмидан кўпи овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади.
  3. 15. Конференция ўз ваколати доирасида:

-Республика кенгаши Раёсати қарорига асосан туман кенгашини ташкил этади ва тугатади;

-туман кенгашининг ҳамда тафтиш комиссиясининг янги таркибини, кенгаш ва тафтиш комиссияси раисларини, шунингдек белгиланган меъёрга мувофиқ юқори касаба уюшма ташкилотлари конференцияларига, Қурултойларига делегатларни, уларнинг сайлаб қўйиладиган органлари (кенгаш ва тафтиш комиссияси) таркибига вакилларни сайлайди;

-туман кенгашининг узоқ муддатга мўлжалланган дастурий ҳужжатларини қабул қилади, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади;

-туман кенгаши ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тинглайди, муҳокама қилади ва тегишли қарорларни қабул қилади;

-тармоқ касаба уюшмаси Устави ва мазкур Низомга зид келмайдиган бошқа масалаларни ҳал этади.

  1. Туман кенгаши
  2. Туман кенгаши аъзолари ва раиси туман ташкилотининг конференциясида 5 йил муддатга сайланади, кенгаш раиси билан меҳнат шартномаси Республика кенгаши раиси томонидан имзоланади.
  3. Туман кенгаши:

-ўз ишини бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари олдида турган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади, амалий ёрдам кўрсатади ва қўллаб-қувватлайди;

-туман кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи ходимларнинг ишлаб чиқариш, меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилади;

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув, тармоқ келишувлари ҳамда ҳудудий келишувнинг ҳудудда бажарилишини таъминлайди;

-ҳудудда тармоқнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда, меҳнат, иш ҳақи меъёрлари масалаларини ҳал этишда қатнашади;

-касаба уюшмаси юқори органларида, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига алоқадор масалаларни кўриб чиқишда иштирок этади;

-зарур ҳолларда касаба уюшмасининг юқори сайлаб қўйиладиган органлари таркибига йўллаган ўз вакилларини чақиртириб олиш, уларнинг ўрнига янги вакилларни сайлаш, шунингдек туман кенгаши таркибини тўлдириш, таркибига ўзгартиш киритади;

-туман ташкилотининг конференциясини чақиради, конференцияни ўтказиш куни, конференцияга вакиллик меъёри ва делегатларни сайлаш тартибини белгилайди;

-туман кенгаши раёсатини сайлайди ва таркибига ўзгартириш киритади;

-зарур ҳолларда туман кенгаши раиси (жамоатчилик асосида раис ўринбосари)ни сайлайди ва лавозимидан озод этади;

-ўз фаолияти тўғрисида тегишли конференцияга ва юқори сайлаб қўйилган касаба уюшмаси органига ҳисобот беради;

-касаба уюшмаси раҳбар органлари қарорларининг ҳудудда бажарилишини таъминлайди.

-туман кенгаши Пленуми (мажлиси) зарурият туғилганда, лекин бир йилда камида бир марта чақирилади.

  1. Туман кенгаши Раёсати
  2. 18. Туман кенгаши раёсати (кейинги матнларда кенгаш Раёсати деб юритилади) туман кенгаши Пленумлари оралиғида жорий масалаларни ҳал этиш учун сайланади.

Кенгаш Раёсат йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

  1. Туман кенгаши Раёсати:

-жамоа келишувлари ва жамоа шартномаларининг бажарилишини, меҳнат муҳофазаси ва шароитлари холати ҳамда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб боради;

-хўжалик бошқаруви органларининг қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилган қарорларининг бекор қилинишига қонунчиликда белгиланган тартибда эришади;

-янги ташкил этилган бошланғич ташкилотларни ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларни касаба уюшмаси хизматига олиш тўғрисида қарорлар қабул қилади, уларга жамоа шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш, экспертизадан ўтказиш ва фаолиятини тўғри йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатади;

-юқори касаба уюшмаси раҳбар органларининг қарорларини бошланғич ташкилотларга етказади, мазкур қарорларни бажарилишида бошланғич ташкилотларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатади;

-касаба уюшмаси кадрлари ва фаоллари ўқувини ташкил этади, туман кенгаши раиси лавозимига кадрлар заҳирасини шакллантиради ва улар билан ишлашни ташкил қилади;

-ҳудуддаги бошланғич ташкилотларнинг ижобий иш тажрибаларини ўрганади, уларни оммалаштириш чораларини кўради;

-ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш ишларини ташкил этади, маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари учун маблағларни шакллантириш ва сарфлашда қатнашади;

-аъзолик бадаллари тушуми тўлалигини таъминлаш чораларини кўради, бу масалада корхона, ташкилот, муассасаларда тегишли ишларни олиб боради;

-касаба уюшма бюджетининг амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан белгиланган бир қисмини бошқаради, касаба уюшма бюджети бўйича даромадлар ва харажатлар сметасини ҳудуддаги масъул ташкилотчи билан келишган ҳолда тасдиқлайди ҳамда унинг бажарилишни ташкил қилади;

-ўз йиғилишларида фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича бошланғич ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар аҳволини кўриб чиқади, камчиликларни бартараф этишга қаратилган қарорлар қабул қилади, уларнинг бажарилишини ташкиллаштиради ва назорат қилади;

-туман кенгаши Пленумини чақириш тўғрисида қарор қабул қилади, Пленум ўтказиш кунини белгилайди ва кун тартиби юзасидан таклифларни киритади;

-туман кенгашининг иш режаларини тасдиқлайди, касаба уюшма ходимлари ва фаолларини юқори касаба уюшмаси ташкилотларининг Фахрий ёрлиқлари, нишонлари билан тақдирлашга тавсия этади;

-туман кенгаши ваколат берган бошқа вазифаларни бажаради.

VII. Туман кенгаши раиси

  1. Туман кенгаши раиси (кейинги матнларда кенгаш раиси деб юритилади) туман кенгаши Раёсати раиси ҳам ҳисобланади.
  2. Кенгаш раиси:

-туман  кенгаши ва туман кенгаш Раёсати фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

-Федерация Кенгаши, Республика Кенгаши, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, туман ҳокимияти ва бошқа ташкилотларда туман кенгаши манфаатларини ифодалайди;

-доимий равишда туман кенгаши аъзолари таклифларини, жамоатчилик фикрини ўрганиб боради ҳамда умумлаштиради, улар ҳақида Республика Кенгашига, туман хўжалик идораларига ахборот беради уларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эришади;

-туман ҳудудидаги мулкчиликнинг турли шаклида бўлган корхона ва ташкилотларда, асосан нодавлат секторида касаба уюшма ташкилотларини тузиш ишларини олиб боради, якка тартибда меҳнат қилаётган жисмоний шахсларни ҳам касаба уюшмасига жалб этади;

-туман кенгашига аъзо бошланғич касаба уюшма ташкилотларига жамоа шартномаларини тузиш, муҳокама қилиш ва рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатади, жамоа шартномаларининг ўз вақтида бажарилишини ҳамда ҳисоботининг ўз вақтида топширилишини назорат қилади;

-туман кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда касаба уюшма ташкилоти фаолияти билан боғлиқ бўлган ишларнинг аҳволини ўрганади. Касаба уюшма қўмиталари ва иш берувчилардан аниқланган камчиликларни, шу жумладан иш ҳақи тўловларидаги қарздорликни бартараф қилишни талаб этади;

-туман кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассасаларда нормал меҳнат шароитларининг яратилиши, меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонунга риоя этилишини назорат қилади;

-туман кенгаши аъзоларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга қаратилган ишларда, шунингдек касаба уюшма қўмиталари ва ташкилотларига уларнинг устав вазифаларини амалга оширишларида керакли чора-тадбирларни кўради;

-туман кенгаши аъзолигидаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раисларига фаолиятларини амалга оширишларида амалий ва методик ёрдам кўрсатади, касаба уюшмаси иш тажрибасини ўрганади ва уни кенг ёяди;

-касаба уюшма аъзоларига моддий ёрдам кўрсатади, мукофотлаш бўйича тақдим этиладиган ҳужжатларни дастлаб Раёсатда кўриб чиқиб имзолайди;

-туман ҳудудида норасмий бандликни аниқлаш ва чеклаш юзасидан доимий фаолият олиб боради;

-иш юритишнинг ягона тартибини таъминлайди;

-туман кенгаши номидан молиявий ҳужжатлар, шартномалар, битимлар тузишда ҳамда молиявий ҳужжатларни имзолашда ҳуқуқий шахс ҳисобланади;

-меҳнат қонунчилигига мувофиқ шахсий таркиб ва хўжалик ишларига доир фармойишлар чиқаради;

-кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйишини амалга оширади;

-туман кенгашига тушган хатлар, шикоятлар ва аризаларни кўриб чиқади, фуқароларни шахсий масалалари бўйича қабул қилади;

-ҳудудий муаммоларни ҳал этишда аъзо бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;

-касаба уюшмаси аъзолик бадалларининг йиғилиши, юқори ташкилотларга ўтказилиши, маблағларнинг сарф-харажати, соғломлаштириш ишлари бўйича молиявий ҳисоботларни тегишли иловалари билан биргаликда белгиланган муддатларда топширилишини таъминлайди.

-туман кенгаши молиявий маблағларини бошқаради;

-туман ҳудуди миқёсида маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ўтказишни ташкил этади;

-туман кенгаши ва кенгаш раёсати томонидан қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилади;

-ҳар беш йилда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайлов умумий йиғилиш (Конференция)ларни ўтказилишини ташкил этади ҳамда туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказишга масъулдир.

VIII. Туман  кенгашининг маблағлари ва мулки

  1. Туман кенгаши маблағлари аъзо касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларининг ҳар ойлик аъзолик бадалларидан, корхоналарнинг ажратмаларидан, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятидан, турли тадбирлардан, якка тартибдаги тадбиркорларнинг ихтиёрий равишдаги бадалларидан, маданий-маърифий, спорт, хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан келадиган тушумлардан, ҳомийликдан ва Қонунда рухсат этилган бошқа фаолиятдан тушган тушумлардан ташкил топади.
  2. Туман кенгашини сақлаш тартиби Федерация Кенгаши билан келишган ҳолда Республика кенгаши қарорларига мувофиқ амалга оширилади.
  3. Ҳақ тўланадиган аппарат ходимларига эга бўлган туман кенгашининг штатлар жадвали Федерация Кенгаши билан келишган ҳолда Республика Кенгаши Раёсати қарори билан тасдиқланади.
  4. Туман кенгаши ўзига тегишли мулк ва пул маблағларидан мулкдор ҳуқуқида эгалик қилади, фойдаланади ва тасарруф этади.
  5. Туман кенгаши юридик шахс сифатидаги ҳуқуқлари
  6. Туман кенгаши юридик шахс ҳисобланади. У ўз муҳри, штампи, расмий хизмат хатлари учун бланкларга, шунингдек, банкларда ўз ҳисоб рақамларига ҳамда юридик манзилига эга бўладилар.
  7. X. Туман кенгашини тугатиш тартиби
  8. Мазкур Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат Республика Кенгаши Раёсатининг ваколатига киради.
  9. Туман кенгаши Республика Кенгаши Раёсати қарори асосида туман ташкилотининг конференцияси қарори билан тугатилади.

Туман кенгашини тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қонунларида белгиланган тартибда тугатилади ҳамда унинг барча мол-мулклари Республика Кенгаши тасарруфига ўтказилади.

 

 

 

Ўзбекистон таълим, фан ва

маданият ходимлари касаба

уюшмаси Республика кенгаши раиси :                                    Р.Бедилов