Маданий тадбирлар:

Мамлакатимизнинг ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий, ҳаётининг барча соҳаларида, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни chiefessays.net рағбатлантириш, наъмунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш мақсадида 8 март “Халқаро хотин қизлар куни”  байрами муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ҳазорасп тумани кенгаши тасарруфидаги касаба уюшмалари ташкилотларида мехнат қилаётган илғор хотин-қизларни ва меҳнат фахрийларини рағбатлантирилди.

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат Дастури бандларини бажариш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштироки тўғрисида”ги 2018 йил 5 мартдаги 9-47 “с”-сонли, вилоят ҳокимлигининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 февралдаги “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-3564-сонли қарори ҳақидаги” 105қ-сонли ҳамда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши Раёсатининг 2018 йил 9 мартдаги 14-22 “с”-сонли қарорларини бажариш мақсадида ва Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ҳазорасп туман кенгаши тасарруфидаги академик лицей ва касб-хунар коллежларида ва таълим муассасаларида узоқ йиллар ишлаб, хозирги кунда нафақада ўтирган соҳа фахрийларини моддий ва ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш маъқсадида 50 нафар соҳа фахрийларига рағбатлантирувчи совғалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрдаги «Ичкитуризмни ривожлантириш» тўғрисидаги фармони хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида туризм фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида” ги 1-8 сонли қарорлари хамда мамлакатимизда истиқболли соҳа сифатида туризмни ривожлантириш, туристик хизмат турларини ошириш ва уларни салоҳиятини кенгайтиришга алохида эътибор каратилаётганлигини, касаба уюшмалари ташкилотларида туризмни ривожлантириш масаласи 2018 йилда устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Шу сабабли тармоқ ташкилотларида меҳнат килаётган бир гурух (51 нафар) касаба уюшма аъзолари ва фахрийларни 2018 йил 1-5 апрель кунлари Бухоро шахрига саёхати уюштирилди ҳамда Бухоро шахрида жойлашган “Жуйзар” сихатгоҳида дам олдирилиб соғлиқлари тиклаш амалга оширилди.

2018 йил 4-6 май кунлари Ҳазорасп-Самарқанд-Нурота йўналиши бўйича 24 (Йигирма тўрт) нафар ташкилотчи фаоллар ва фахрийлардан иборат саёҳатчилар учун саёхат ташкил этилди.

2018 йил 19 сентябрь куни туман фольклор театри биноси залида Тошкент шаҳар “Rapunsel Musical” ёш томошабинлар театрининг “Рапунзел” томошаси намойиши ўтказилди.Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Ҳазорасп туман кенгаши томонидан Ватанимизга, халқимизга, ота-онасига бўлган меҳр-мухаббатнини янада мустаҳкамлаш мақсадида тармоқ тизимида ишлаётган ходимларнинг 200 нафар фарзандлари театр томошаларига жалб қилинди.

Туризм иқтисодиётнинг истиқболли сохаларидан бўлиб, туризмни ривожлантириш, туристик хизматлар кўрсатиш сифатини замон талабларига мос равишда ташкил этиш, ушбу сохани ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 28 декабрдаги «Ички туризмни ривожлантириш» тўғрисидаги фармони хамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2016 йил 22 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида туризм фаолиятининг самарадорлигини their eyes were watching god pear tree янада ошириш тўғрисида” ги 1-8 сонли қарорларини бажариш мақсадида, тармоқ ташкилотларида меҳнат қилаётган касаба уюшма аъзолари, ташкилотчилари ва фахрийларидан бир гурухи (28 нафар) 2018 йил 4 ноябрдан 10 ноябргача Бухоро шахрига саёхати уюштирилди.

Шу билан бирга жорий йилнинг 5, 6, 7, 8, 9 ноябрь кунлари Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган “Жўйзар” сихатгохида беш кун барча саёхатчилар дам олдирилдилар.

Жумладан: 5 ноябрь куни барча саёхатчилар тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди, тиббий кўрик натижаларига асосида тиббий муолажалар бегиланди ва 5 кун давомида саёхатчиларнинг соғлиқларини тиклаш учун тиббий муолажалар олиб борилди.

Саёхатчилар учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилди, кунига уч маҳал парҳезли овқатлар берилди, спорт зал уларнинг хизматида бўлди  ва улар учун сихатгоҳ клубида концерт дастурлари намоиш қилинди.

Бундан ташқари Баҳовуддин Нақшбандий, уларнинг устози ва оналари зиёратгохларига зиёратлар қилинди ва Бухоро шахрининг диққатга сазовор жойларига Амир Олимхоннинг ёзги “Ситораи Мохи Хоса” ва қишки саройи “Арк” ҳамда “Лаби ҳовуз” ансаблларига саёхатлар уюштирилди.