best coin minercheck my essay online

Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар олиш тартиби бўйича

МАЪЛУМОТ

  1. Ходим санаторийга йўлланма олиш учун унинг иш жойида тузилган касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилади.

Касаба уюшмаси тузилмаган ташкилотлар ходимлари санаторий йўлланмаси олиш учун иш берувчининг ишончномасига асосан ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларига мурожаат қилади.

  1. Касаба уюшмаси қўмитаси ходимга тизимдаги санаторийлар ва дам олиш уйлари тўғрисида маълумот (илова қилинади) беради.
  2. Ходим ўзига маъқул келган санаторийни танлаб, касаба уюшмасига санаторийга йўлланма ажратиш бўйича ариза топширади.
  3. Касаба уюшмаси қўмитаси ходимни аризасини қабул қилиб, санаторийга йўлланма олиш учун мурожаатларни рўйхатга олиш китобига (13 форма) киритиб, навбатга олади.
  4. Касаба уюшмаси қўмитаси ходимга имтиёзли йўлланма олиш учун ҳисобидаги маблағдан келиб чиққан ҳолда юқори турувчи касаба уюшмалари ташкилотлари туман (шаҳар) кенгашларига буюртма беради.
  5. Касаба уюшмалари ташкилотлари туман (шаҳар) кенгашлари буюртмани қабул қилади ва сўралган санаторийга йўлланмани ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси ишончномасига асосан ажратади.
  6. Ходим касаба уюшмаси қўмитасидан йўлланмани олиши учун қуйидаги хужжатларни тақдим этади:

ариза;

тиббий маълумотнома;

паспорт нусхаси;

меҳнат дафтарчаси нусхаси;

меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани (йўлланма нархининг 45%) тўғрисидаги тўлов қоғози (квитанция).

  1. Ходим санаторий йўлланмаси ҳамда тиббиёт муассасасидан санаторийга тақдим этиш учун санаторий-курорт картасини (0.7.2./У-шакл) олиб, санаторийга йўлланмада белгиланган кунда ташриф буюради.
  2. Санаторий ходимни йўлланмаси ва паспорт маълумотларига асосан даволаш картасини очади ва тиббий кўрикдан ўтказади.
  3. Тиббий кўрик хулосасига асосан ходимга даволаш муолажалари ва таомнома белгиланади.
  4. Ходим санаторийда 10-12 кун давомида соғломлаштирилади.
  5. Ходим санаторий йўлланмасида белгиланган муддатда санаторийдан қайтади.
  6. Ходим санаторийдан қайтгандан сўнг касаба уюшмаси қўмитасига санаторий йўлланмасининг қайтариш талонини тақдим этади.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерайияси тизимидаги санаторийлар ва дам олиш уйлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерайияси тизимида 17 та санаторий ва 2 та дам олиш уйлари мавжуд.

 

Т/р Санаторий номи Йўналиши Санаторий манзили
1 “Абу Али Ибн Сино” санаторияси Кардиология, харакат-таянч, неврология 104244 Самарканд вилояти, Нуробод тумани, Нурбулоқ қишлоғи
2 “Олтинсой” санаторияси терапевтик, неврология Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Чилаш қишлоғи
3 “Оқ-Тош” санаторияси Нафас олиш органлари 110714 Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Оқ-Тош қишлоғи
4 “Ботаника” санаторияси Кардиология, терапевтик, неврология 110134 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Оқ-қовоқ қишлоғи
5 “Бўстон” санаторияси Кардиология, неврология, гинекология, ҳаракат-таянч аъзолари 102100 Тошкент вилояти, Кибрай тумани, Байтқўрғон қишлоғи
6 “Зомин” санаторияси Нафас олиш органлари 130800 Жиззах вилояти, Зомин тумани
7 “Косонсой” санаторияси терапевтик, неврология, гинекология 160300 Наманган вилояти, Косонсой шаҳри, Ҳалқлар Дўстлиги кўчаси, 21-уй,
8 “Ситораи Мохи Хоса” санаторияси терапевтик, гинекология, урология, неврология 200126 Бухоро шаҳри, Мохи Хоса мавзеси, Шифокорлар кўчаси, 30-уй
9 “Турон” санаторияси Кардиология, гинекология, урология, неврология 100187  Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шуртепа кўчаси, 159-уй
10 “Умид Гулшани” санаторияси Гинекология, урология, терапевтик, неврология 111020 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, А.Навоий кўчаси, 1-уй
11 “Ҳонқа” санаторияси Кардиология, харакат-таянч, неврология, гинекология 220810 Хоразм вилояти, Хонка тумани, Киркёп қишлоғи
12 “Қашқадарё Сохили” санаторияси Овқат хазм қилиш органлари, неврология, кардиология, гинекология 180104 Карши шаҳри Ровот кўчаси, 12-уй
13 “Чинобод” санаторияси Овқат хазм қилиш органлари, эндокринология, гинекология 100039, Тошкент шаҳри, Юнус-Обод тумани, Чинобод кўчаси, 88-уй
14 “Чимён” санаторияси Кардиология, гинекология, харакат-таянч, неврология 113808 Фарғона вилояти, Фарғона тумани, Чимён қишлоғи
15 “Чортоқ” санаторияси Харакат-таянч, кардиология, терапевтик, неврология, гинекология 161004 Наманган вилояти, Чорток тумани, А.Сайдалиев кўчаси 5-уй
16 “Ахмад Ал-Фаргоний” дам олиш уйи Дам олиш, ҳордиқ чиқариш Фарғона вилояти, Қувасой шахар Арсив қишлоғи
17 “OQTOSH-SHABODA” дам олиш уйи Дам олиш, ҳордиқ чиқариш 110714 Тошкент вилояти, Бустонлик тумани, Оқ-Тош қишлоғи
18 “Термиз-марвариди” санаторияси Кардиология, харакат-таянч, неврология 191200, Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, “Учқизил” ҚФЙ
19 “Хавотоғ гулшани” санаториияси Кардиология, харакат-таянч, неврология Жиззах вилояти, Янгиобод тумани, Чангиовул қишлоғи

 paper writing servicepay for essay