Спорт тадбирлари:

Ҳазорасп туман Питнак шахар 2-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом оила” шиори остидаги спорт мусобақаси1 февраль куни тармок босқичи ва 17 феврал куни туман босқичи ўтказилди.

2018 йил 6 март куни соат 9-00 да тумандаги 1-сон болалар ва ўсмирлар chiefessays.net спорт мактаби биносида 8-март — «Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан ташкилотларида меҳнат қилаётган аёл ишчи ва ходимлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича аёллар спорт мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа ғолиблари ва иштирокчилари рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди.

Мустақиллик йилларида хизмат вазифасини ўташ даврида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари С.Давидов ва Э.Гаязовларнинг хотирасига бағишлаб ўтказиладиган “Хотира турнири” тадбири 7 май куни Ҳазорасп туман Питнак шахридаги 2-сон БЎСМ биносида мини футбол мусобақаси ўтказилди.

 

2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»Давлат дастурини бажариш мақсадида Ҳазорасп 1-сон “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби” да рахбарлик қилган, узоқ йиллар спорт their eyes were watching god litcharts сохасига ўз хиссасини қўшган марҳум Қадам Жуманиёзовнинг хотирасига бағишлаб “Хотира турнири” ўтказилди. “Хотира турнири” бирбосқичда 2018 йил 12 июнь куни Ҳазорасп 1-сон “Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби”  базасида бўлиб ўтди, турнир иштирокчилари ва ғолиблари муносиб тақдирланди.